31 Mar 2023

Қашқадарё вилояти ҳокимлигида "Инвестиция ва ташқи савдо масалалари"га бағишланган семинар бўлиб ўтди. Тадбирда Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси, туман ва шаҳар бўлимлари ходимлари, инвестиция масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари, "Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси, Чарм-саноат вакиллари ва бошқа бир қатор ...

28 Mar 2023

Жорий йилнинг февраль ойида Косон туманида "Бизнес чевар саноат" МЧЖ томонидан умумий қиймати 236 млн. сўмлик импорт ўрнини босувчи замонавий кўрпа ишлаб чиқариш корхонаси фойдаланишга топширилди. Мазкур корхонада йилига 367,5 млн. сўмлик 1470 дона қавилган замонавий кўрпалар ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда. Корхона ишга тушиши муносабати билан 5 нафар янги иш ўринлари яратилди....

28 Mar 2023

Хитойнинг қуёш панеллари ишлаб чиқариш корхонаси "XUTU ELESTRISITY TECHNOLOGY" вакиллари билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида қуёш панеллари ишлаб чиқариш ва ўрнатишга ихтисослашган умумий қиймати 10 млн. долларлик "CU SUN SOLAR" корхонаси ташкил этилди. Мазкур корхонада йилига ўртача 100 млн. долларлик қуёш панеллари ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда. Тайёр маҳсулот ички ва ташқи бозорла...

25 Mar 2023

Кўкдала туманида умумий қиймати 5 млрд. сўмлик илк саноат корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. “OBOD PLAST SS” МЧЖга қарашли корхонада чиқиндиларни қайта ишлаш натижасида, полиэтилен гранула ва ҳар хил ўлчамдаги қувурлар ишлаб чиқарилади. Корхонада бир кунда 1200-1500 кг тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Бу кўрсаткич эса йилига 300 тоннани ташкил этади. Корхона ишга тушиши...

25 Mar 2023

Сизга, "UZBEKISTAN TRADE INFO" босқичма-босқич савдо ахборот платформаси ишга тушганини маълум қиламиз. Мазкур платформа турли тоифадаги товарлар бўйича экспорт ва импорт операциялари бўйича босқичма-босқич маълумотларни тақдим этади. Платформа орқали ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг трансчегаравий савдо операциялари ҳақида хабардор бўласиз. Ушбу ҳавола орқали платформага ...

25 Mar 2023

Қарши шаҳрининг «Шайҳали» МФЙ ҳудудида «TEGIRMON HOUSE» МЧЖ томонидан қиймати 10 млрд. сўмлик буғдой уни ишлаб чиқариш корхонаси фойдаланишга топширилди. Корхонани ташкил этишда "Трастбанк" Қарши шаҳар филиали томонидан 5 млрд. сўм кредит ажратилган бўлиб, корхона ишга тушиши муносабати билан 10 нафар янги иш ўринлари яратилди. Корхонада йилига 4000 тонна буғдой уни ишлаб чиқарилиш...

17 Mar 2023

Миришкор туманида Россия Федерациясининг "Торум" йирик электр жиҳозлари ишлаб чиқариш корхонаси директори Андрей Дейкало билан ҳамкорлик юзасидан музокара бўлиб ўтди. Унга кўра, "Торум" компанияси томонидан инвестиция киритилиши ҳисобига Миришкор туманида трансформатор ишлаб чиқариш лойиҳасини ташкил этиш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди....

13 Mar 2023

Шаҳрисабз шаҳрида "Ҳисорак гидро қурилиш" МЧЖ томонидан 3 млн. долларлик инвестициялар ҳисобига мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фойдаланишга топширилди. Корхона Туркиялик ҳамкорлар лойиҳалари асосида бунёд этилган бўлиб, йилига 162 млрд. сўмлик жами 34 минг жамланма (комплект) импорт ўрнини босувчи мебель маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Ҳозирги вақтда, корхона Қозоғистон, ...