13 Mar 2023

"2023-2024 йилларда Деҳқонобод туманидаги Бешбулоқ, Қамаши туманидаги Манғит, Кўкдала туманидаги Олтин дала, Шаҳрисабз туманидаги Шаматон, Нишон туманидаги Нурчи, Қарши туманидаги Янгибоғ ва Кўчкак, Ғузор туманидаги Қоракўл маҳаллаларида ҳам янги кичик саноат зоналари ташкил этилади. Умумий майдони 33,6 гектарга тенг бу махсус ҳудудларнинг ери жами 208 лотга бўлиниб, белгиланган тартибда...

10 Mar 2023

Шаҳрисабз тумани Хонтепа МФЙ ҳудудида ташкил этилган Кичик саноат зонасида бир қатор саноат корхоналари фаолияти йўлга қўйилган. Хусусан, "Vulqon elektr sanoat qurilish" МЧЖ корхонаси ҳам полэтилен қувурлар ишлаб чиқармоқда. Корхонанинг умумий қиймати 4 млрд. сўмни ташкил этиб, 15 турдаги полиэтилен қувурлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Корхона ишга тушиш муносабати билан 150 нафар ...

09 Mar 2023

Шаҳрисабз шаҳрида "нол" қийматда ажратилган 2,6 га бўш бинога 2,2 млн. доллар инвестиция киритилиши натижасида 8 дан зиёд хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини ўз ичига олган замонавий "ПИТ-СТОП" комплекси фойдаланишга топширилди. Хусусан,100 ўринли автобус бекати; автомобилларни таъмирлаш ва ювиш шаҳобчаси;36 ўринли замонавий меҳмонхона;умумий овқатланиш;автомобилларга ёқилғи қуйиш;электромо...

09 Mar 2023

Шаҳрисабз туманида йилига 9 минг тонна калава-ип ҳамда 2,5 минг тонна тайёр мато ишлаб чиқаришга ихтисослашган "OQ SAROY TEXTILE" МЧЖ корхонаси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан 480 нафар янги иш ўринлари яратилди. Корхонада йилига 472 млрд. сўмлик калава-ип ва тайёр мато маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ҳамда 15 млн. долларлик маҳсулотни хорижга экспорт қилиш режалаштирилмоқда...

06 Mar 2023

Шаҳрисабз шаҳрида умумий қиймати 5 млрд. сўмлик "Chilonzor med center" замонавий тиббиёт маркази қуриб, фойдаланишга топширилди. Мазкур тиббиёт марказига Хитой, Германия ва Кореядан жами 500 минг долларлик энг сўнги русумдаги технологиялар, хусусан:"3D" рентген, лор комбайни, эндос, аудиометрия, темпанометрия ускуналари олиб келиб ўрнатилди. Марказ ишга тушиши билан 15 нафар малака...

06 Mar 2023

Деҳқонобод туманида умумий қиймати 6 млн. долларлик фабрика фойдаланишга топширилди. Корхонада йилига 24 млрд. сўмлик жами 1,5 млн. дона экспортбоп, импорт ўрнини босувчи тайёр тикувчилик маҳсулотлари (джинси матосидан) ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. Корхона ишга тушиши муносабати билан 500 нафар янги иш ўринлари яратилди....

03 Mar 2023

Қарши туманида умумий қиймати 45 млн. долларлик, Туркия технологияси асосида барпо этилган замонавий томчилатиб суғориш ускуналари ишлаб чиқарувчи "Omad start" корхонаси фойдаланишга топширилди. Корхонада йилига 1,6 трлн. сўмлик томчилатиб суғориш ускуналари ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда. Корхона ишга тушиши муносабати билан 130 нафар доимий ва 100 нафар мавсумий иш ўринлари я...

03 Mar 2023

Қарши шаҳридаги "Буюк Турон" Кичик саноат зонасида умумий қиймати 3 млн. долларлик, йилига 5 млн. дона тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга "Китоб ип йигирув" АЖ корхонаси фойдаланишга топширилди. Корхона 2023 йилда Россия, Туркия ва Хитойга 1 млн. долларлик маҳсулотни экспорт қилишни режалаштирмоқда. Корхона ишга тушиши муносабати билан 420 нафар янги иш ў...