Қамаши туманида “Бўритош ая” фермер хўжалиги томонидан умумий қиймати 260 минг доллар бўлган ун ишлаб чиқариш заводи фойдаланишга топширилади.
Корхонага Туркиядан замонавий ускуналар олиб келинди ва ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Корхона ишга тушгач, кунига 90 тоннагача буғдойни қайта ишланиб ун маҳсулоти олинади. Бу кўрсатгич йилига 9 минг тоннани ташкил этади.