28 Noy 2022

ЕВРОПАДАН “ЛИМУЗИН” ВА “ШАРОЛЕ” ЗОТЛИ ҚОРАМОЛ ОЛИБ КЕЛИНДИ

Аввал хабар берганимиздек “Қамаши текстиль” МЧЖ янги чорвачилик лойиҳасини амалга ошириш устида иш бошлаган эди.

Кластер Латвиядан “Лимузин” ва “Шароле” сергўшт зотли қорамоллар олиб келиш ишларини бошлади. Дастлабки босқичда 61 бош бузоқлар олиб келинди. 2022 йил якунига қадар жами 400 бошга яқин қорамол олиб келиниши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, ушбу зотли қорамоллар гўшт йўналишидаги тез етилувчан қорамоллар ҳисобланади. Ушбу турдаги гўштларга жаҳон бозорида талаб юқори.