19 Dek 2022

ШАҲРИСАБЗ ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИНИНГ 2024 ЙИЛГИ ТУРИЗМ ПОЙТАХТИ ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

ИҲТ Туризм вазирларининг IV йиғилиши якунига кўра, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри ташкилотининг 2024 йилдаги туризм пойтахти этиб тасдиқланди.

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри 2024 йил Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти дея эълон қилинди. Бу ҳақида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати Ўзбекистон раислигида онлайн форматда ўтган ИҲТ Туризм вазирларининг IV йиғилиши якунига кўра маълум қилди.

Мазкур қарорнинг қабул қилинишида, Шаҳрисабз шаҳрининг бой тарихи ва маданий мероси, Ипак йўлида туризмнинг ривожланишидаги ўрни ва соҳани барқарор ривожлантириш салоҳияти инобатга олинди. Ўз навбатида, Шаҳрисабзнинг ушбу мақомни олишини кенг миқёсда нишонлаш кўзда тутилган. Қолаверса, шаҳарда ва бутун Қашқадарё вилоятида туризм инфратузилмасини яхшилаш, экотуризм, этнотуризм ва бошқа йўналишларда салоҳиятни юксалтириш, ҳудуднинг номоддий меросини кенг очиб берувчи маданий тадбирлар, туризм тадбиркорлиги, шу жумладан, ёшларнинг фаоллигини ошириш бўйича алоҳида дастур амалга оширилиши режалаштирилган.