17 Dek 2022

ТУРКИЯ ВА ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Жорий йилнинг 15 декабрь куни Туркиянинг “UTEP” ассоциацияси ва Қашқадарё вилояти делегацияси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш юзасидан музокара бўлиб ўтди.

Музокара давомида, 20 дан ортиқ Туркия ишбилармон доира вакиллари билан B2G форматда учрашувлар ўтказилди ҳамда туркиялик тадбиркорларга Қашқадарё вилоятининг иқтисодий ва инвестицион салоҳияти ва имкониятлари кенг ёритиб берилди ҳамда келгусида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш юзасидан келишувларга эришилди.