Жорий ҳафта давомида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва ишбилармон доира вакилларидан ташкил топган делегация Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида хизмат сафарида бўлиб, ҳамкорлик юзасидан келишувларга эришиш мақсадида қатор корхоналар билан музокаралар ўтказмоқда.
Делегация аъзолари Абу-Дабидаги эркин иқтисодий зона фаолияти билан яқиндан танишиб, бир қатор корхоналар билан учрашишди.
Хусусан, Нефть ва газ корхоналари учун эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш, Нефтьгаз қурилиш корхоналари, задвижкалар ишлаб чиқариш ҳамда “Лед лампа”лар ишлаб чиқариш корхоналари билан келгусида вилоятимизда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан таклифлар ўрганилиб, келишувларга эришилмоқда.