Нишон туманидаги «Чорва Наслчилик комплекси»га Голландиядан зотдор, наслли 495 бош “Гольштин” қора мол (cигир)лари келтирилди. Мазкур лойиҳага асосан, зотдор қора молларни босқичма-босқич 1000 тага етказиш режа қилинган.
Корхона тўла қувватда ишга тушгач кунига 16 тонна сутни қайта ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Комплексда ҳозирги кунга қадар 100 нафардан ортиқ фуқаролар бандлиги таъминланган.
Корхона вилоятимизда зотдор, наслли молларни кўпайтириш ва сотиш, қайта ишланган ҳамда қуритилган сут маҳсулотлари билан ички бозорни таъминлаш ҳамда тайёр маҳсулотни хорижга экспорт қилишни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Келгусида, комплекс қошида майда шохли зотдор қўйларни (“Dorper”) ҳам чет элдан келтириш орқали чорвачилик соҳасида яққол бир тизимни йўлга қўйиш мақсад қилинган.