19 Sen 2022

ҚАШҚАДАРЁДА САНОАТ ЗОНАЛАРИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН ДАВРА СУХБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни вилоят Савдо-саноат палатаси биносида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Жаҳонгир Мамажонов бошчилигида “Эркин иқтисодий зона”, “Кичик саноат зонаси” ва “Ёшлар саноат зона”ларида амалга оширилаётган лойиҳалар ва лойиҳа ташаббускорлари фаолиятини ўрганиш юзасидан давра сухбати бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида, шаҳар ва туманларда ташкил этилган “Кичик саноат зона” ва “Ёшлар саноат тадбиркорлик зона”лардаги ер майдонларини “e-auksion” савдо платформаси орқали харид қилган жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимотлари ўтказилди. Тадбир давомида тадбиркорлар билан мавзу юзасидан фикр алмашилди.