01 Iyul 2022

МАМЛАКАТИМИЗДА СЎНГГИ ЙИЛЛАРДА ДОРИВОР ВА ЗИРАВОР ЎСИМЛИКЛАРНИ ЕТИШТИРИШ ВА ЭКСПОРТ ҚИЛИШГА КАТТА АҲАМИЯТ БЕРИЛМОҚДА

➖ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир қатор ташкилотлар ва Деҳқонобод тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани “Бешбулоқ” ҚФЙ худудидаги “Эко комфорт” хусусий корхонаси тасарруфидаги каврак плантация даласида “Экспорт салоҳияти юқори бўлган доривор ва зиравор ўсимлик – кавракни етиштириш” мавзусида амалий семинар ташкил этди.

➖ Мазкур семинарда 100 га яқин тадбиркор иштирок этди. Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида писта ва каврак плантацияси ташкил этган салоҳиятли “Эко комфорт” хусусий корхонаси раҳбари кавракни етиштириш ва экспорт қилиш бўйича ўз тажрибалари билан таништирди.

Маълумот ўрнида Қашқадарё вилояти 2021 йилда Афғонистон, Ҳиндистон, Туркманистон давлатларига 4,8 млн. долларлик, 2022 йил ҳозирги вақтгача 1,7 млн. долларлик кавракни экспорт қилган.