08 Iyun 2022

🌐 ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР!

Ҳозирда Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (IFAD), Осиё тараққиёт банки (ОТБ), Жаҳон банки ва Франция тараққиёт агентлиги томонидан қуйидаги йўналишларда фойдаланиш учун кредит ресурслари ажратилганини маълум қиламиз:

  1. Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (IFAD) – Сут йўналишидаги йирик шохли қорамоллар сотиб олиш, ветеринария хизмати билан боғлиқ бўлган ускуналар (товарлар) ва хизматлар учун 1 йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатгача, хорижий валютада йиллик фоиз ставкаси 5,5 % шундан, 2,2 % фоизини Тадбиркорларни қўллаб қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қоплаб берилади.

Масъул банклар: АТ “Халқ банки”, АТБ “Қишлоқ қурилиш банки”

Гаров таъминоти: 125%, шундан 50% фонд кафиллиги берилади, ўзининг улуши 25% кам бўлмаган холда (натура ёки пул кўринишида).

  1. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) – йирик шохли қорамоллар 500 бошгача, парранда 100 минг бошгача, йилига 10 минг бош қорамол, 10 млн бош паррандадан ошмайдиган қушхона жиҳозларини харид қилиш учун, товар ва ускуналарни ОТБга аъзо бўлган 67 та давлатлардан харид қилиш учун 3 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган холда 10 йил муддатгача йиллик фоиз ставкаси 19%.

Масъул банклар: АТ “Халқ банки”; АТБ “Туронбанк”; АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк”; АТБ “Микрокредитбанк”; АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”; АТБ “Ипотека банк”.

Гаров таъминоти: 125%, ўзининг улуши 25% кам бўлмаган холда (натура ёки пул кўринишида).

  1. Жахон банки – Сут йўналишидаги йирик шохли қорамоллар сотиб олиш, Қишлоқ хўжалиги техникалари сотиб олиш учун ва сут ва сут махсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш ускуналари учун Имтиёзли даврсиз 7 йил муддатгача, хорижий валютада йиллик фоиз ставкаси 6,5%.

Масъул банклар: АТ “Халқ банки”, АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк”, АТИБ “Ипотека банк”, АТБ “Турон банк”, АТБ “Азия Альянс банк”, АТБ “Алоқа банк”, ХАТБ “Давр банк”, АТБ “Асака банк”, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”.

Гаров таъминоти: 125% , ўзининг улуши 25% кам бўлмаган холда (натура ёки пул кўринишида).

  1. Франция тараққиёт агентлиги – Йирик ва майда шохли қорамоллар, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, йилқичилик, қуёнчилик, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, қадоқлаш ва сақлаш, ветеринария хизмати билан боғлиқ бўлган ускуналар (товарлар) сотиб олиш ва хизматлар кўрсатиш, чорвачиликни ривожлантириш учун талаб этиладиган қишлоқ хўжалиги техникаси, технология ва асбоб-ускуналар, чорвачилик соҳасига боғлиқ бошқа йўналишлар учун 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатгача, Миллий валютада йиллик фоиз ставкаси 20%ни ташкил қилади.

Масъул банклар: Халқ банк, Ҳамкор банк,Қишлоққурилиш банк, Микрокредит банк.

Гаров таъминоти: 125%, ўзининг улуши 30% кам бўлмаган холда (натура ёки пул кўринишида).

▫️ Ўзингиз учун энг маъқул таклифни танлаб, тадбиркорлик фаолиятингизни биз билан бошланг!

▫️ Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги рақамга мурожаат этишингиз мумкин:

📞 +998950930770 Обуна бўлинг:
/FACEBOOK (https://facebook.com/investinkashkadarya) /TELEGRAM (https://t.me/qr_invest) /INSTAGRAM (https://www.instagram.com/qr__invest)

Facebook (https://www.facebook.com/investinkashkadarya)