28 Mar 2023

ҚАРШИ ШАҲРИДА ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

Хитойнинг қуёш панеллари ишлаб чиқариш корхонаси “XUTU ELESTRISITY TECHNOLOGY” вакиллари билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида қуёш панеллари ишлаб чиқариш ва ўрнатишга ихтисослашган умумий қиймати 10 млн. долларлик “CU SUN SOLAR” корхонаси ташкил этилди.

Мазкур корхонада йилига ўртача 100 млн. долларлик қуёш панеллари ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда. Тайёр маҳсулот ички ва ташқи бозорларга чиқарилиши кутилмоқда.