25 Mar 2023

ҚАРШИ ШАҲРИДА УН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Қарши шаҳрининг «Шайҳали» МФЙ ҳудудида «TEGIRMON HOUSE» МЧЖ томонидан қиймати 10 млрд. сўмлик буғдой уни ишлаб чиқариш корхонаси фойдаланишга топширилди.

Корхонани ташкил этишда “Трастбанк” Қарши шаҳар филиали томонидан 5 млрд. сўм кредит ажратилган бўлиб, корхона ишга тушиши муносабати билан 10 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Корхонада йилига 4000 тонна буғдой уни ишлаб чиқарилиши ва ички бозорга етказиб берилиши режалаштирилган.