Қарши шаҳрининг «Шайҳали» МФЙ ҳудудида «TEGIRMON HOUSE» МЧЖ томонидан қиймати 10 млрд. сўмлик буғдой уни ишлаб чиқариш корхонаси фойдаланишга топширилди.
Корхонани ташкил этишда “Трастбанк” Қарши шаҳар филиали томонидан 5 млрд. сўм кредит ажратилган бўлиб, корхона ишга тушиши муносабати билан 10 нафар янги иш ўринлари яратилди.
Корхонада йилига 4000 тонна буғдой уни ишлаб чиқарилиши ва ички бозорга етказиб берилиши режалаштирилган.