13 Mar 2023

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ ҚАШҚАДАРЁ БЎЙ КЎРСАТАДИ

“2023-2024 йилларда Деҳқонобод туманидаги Бешбулоқ, Қамаши туманидаги Манғит, Кўкдала туманидаги Олтин дала, Шаҳрисабз туманидаги Шаматон, Нишон туманидаги Нурчи, Қарши туманидаги Янгибоғ ва Кўчкак, Ғузор туманидаги Қоракўл маҳаллаларида ҳам янги кичик саноат зоналари ташкил этилади. Умумий майдони 33,6 гектарга тенг бу махсус ҳудудларнинг ери жами 208 лотга бўлиниб, белгиланган тартибда сотувга чиқарилади. Мазкур кичик саноат зоналари учун 37,5 млрд. сўмдан ортиқ маблағ эвазига ичимлик ва оқова суви (17,4 км, 8 та объект), табиий газ (12,7 км) ва электр энергияси (29,8 км ва 8 та объект) тармоқлари барпо этилиб, 9,3 км автомобиль йўли қурилади ва реконструкция қилинади”, – Муротжон Азимов, Қашқадарё вилояти ҳокими.