13 Mar 2023

ШАҲРИСАБЗ ШАҲРИДА МЕБЕЛЬ ФАБРИКАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Шаҳрисабз шаҳрида “Ҳисорак гидро қурилиш” МЧЖ томонидан 3 млн. долларлик инвестициялар ҳисобига мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фойдаланишга топширилди.

Корхона Туркиялик ҳамкорлар лойиҳалари асосида бунёд этилган бўлиб, йилига 162 млрд. сўмлик жами 34 минг жамланма (комплект) импорт ўрнини босувчи мебель маҳсулотлари ишлаб чиқаради.

Ҳозирги вақтда, корхона Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга 2023 йил якунига қадар 2,0 млн. долларлик тайёр маҳсулотни экспорт қилишни режалаштирмоқда. Келгусида бу кўрсаткични 4,0 млн. долларга етказиш мақсад қилинган.

Корхона ишга тушиши муносабати билан 180 нафар янги иш ўринлари яратилди.