Қарши шаҳридаги “Буюк Турон” Кичик саноат зонасида умумий қиймати 3 млн. долларлик, йилига 5 млн. дона тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга “Китоб ип йигирув” АЖ корхонаси фойдаланишга топширилди.
Корхона 2023 йилда Россия, Туркия ва Хитойга 1 млн. долларлик маҳсулотни экспорт қилишни режалаштирмоқда.
Корхона ишга тушиши муносабати билан 420 нафар янги иш ўринлари яратилди.