Қашқадарёда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси “Маҳаллийлаштириш, кооперацияни кенгайтириш ва импортни оптималлаштириш” бошқармаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда маҳаллий электротехника маҳсулотлари тақдимоти бўлиб ўтди.
Уюшма, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, ҳамкор ташкилотлар ва корхоналар маъсул ходимлари иштирок этган тадбирда, вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари, ижтимоий соҳа вакиллари учун қуйидаги мавзуларда тақдимотлар қилинди:
маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган катта ҳажмли музлатгичлар, кўмирда ишлайдиган иссиқлик энергияси жиҳозлари;
электротехника маҳсулотларини сотиб олишда давлат томонидан яратилаётган имкониятлар (имтиёзли кредитлар, субсидиялар);
давлатимиз раҳбарининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва яшил энергия манбаларидан фойдаланиб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришга оид қарорлари.
“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси аъзолари ҳисобланган “Технопарк”, “Смарт”, “Комфорт” иситиш қозонлари ишлаб чиқарувчи корхоналар мутахассислари 250 дан ортиқ тадбир иштирокчиларига ўз маҳсулотларига оид атрофлича маълумотларни бериб ўтдилар.