Қашқадарё вилояти ҳокимлигида “Инвестиция ва ташқи савдо масалалари”га бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси, туман ва шаҳар бўлимлари ходимлари, инвестиция масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари, “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси, Чарм-саноат вакиллари ва бошқа бир қатор мавзуга доир корхоналардан мутасаддилар иштирок этдилар.
Семинарда вилоятнинг саноат корхоналари, инвестиция ва экспорт салоҳияти ўрганилиб, тизимдаги мавжуд муаммолар таҳлил қилинди ва жойларда ишларни ташкил этиш юзасидан бир қатор вазифалар белгилаб олинди.