17 Mar 2023

МИРИШКОР ТУМАНИДА РОССИЯНИНГ “ТОРУМ” КОРХОНАСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЮЗАСИДАН МУЗОКАРА БЎЛИБ ЎТДИ

Миришкор туманида Россия Федерациясининг “Торум” йирик электр жиҳозлари ишлаб чиқариш корхонаси директори Андрей Дейкало билан ҳамкорлик юзасидан музокара бўлиб ўтди.

Унга кўра, “Торум” компанияси томонидан инвестиция киритилиши ҳисобига Миришкор туманида трансформатор ишлаб чиқариш лойиҳасини ташкил этиш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.