Деҳқонобод тумани «Бешбулоқ» МФЙ да ташкил этилаётган «Кичик саноат зонаси»даги коммуникация тармоқлари билан таъминлаш ишлари жадал даражада олиб борилмоқда. Бунга мисол тариқасида, электр энергияси билан таъминлаш ишларининг якуний босқичи амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтиш жоизки, ушбу «Кичик саноат зонаси» учун 1 га ер майдони танлаб олинган бўлиб, ушбу ер майдони 8 та лотларга бўлиниб, электрон аукцион савдосига қўйилиши мўлжалланган.