24 Okt 2022

ҚАРШИ ШАҲРИДА ПОЛИМЕР МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ

Қарши шаҳрида “POLIMER MAXSULOT” МЧЖ томонидан қиймати 0.9 млн. долларлик полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятини бошлади.

Лойиҳани амалга оширишда АТБ “Миллий банк” томонидан 0.45 млн. АҚШ доллари ажратилган.

Корхонада йилига 2000 тонна миқдорида полиэтилен қувурлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда.
Тайёр маҳсулот ички бозорни таъминлаши ва қўшни вилоятлар бозорларига сотувга чиқарилиши кутилмоқда.