28 Iyun 2022

“БИР ТУМАН – БИР МАҲСУЛОТ” ТАМОЙИЛИ АСОСИДА ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРНИ ЕТИШТИРИШГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТУМАНЛАР

Ҳурматли Қашқадарёлик тадбиркорлар, доривор ва озуқабоп ўсимликларни етиштириш ва экспорт қилишга бугунги кунда катта аҳамият қаратилаётганини инобатга олиб, бу йўналишда фаолиятингизни бошлаш истагида бўлсангиз, Сизга доривор ўсимликларни етиштиришга ихтисослашган туманлар рўйхатини тақдим этамиз!

  • Каврак: Деҳқонобод, Яккабоғ, Китоб туманлари;
  • Далачой: Китоб, Қамаши, Яккабоғ, Деҳқонобод туманлари;
  • Тоғрайҳон: Китоб, Қамаши, Яккабоғ, Деҳқонобод туманлари;
  • Андиз: Яккабоғ тумани;
  • Анзур пиёзи: Китоб, Қамаши, Яккабоғ туманлари;
  • Бўймадарон: Яккабоғ, Китоб туманлари;
  • Дастарбош: Яккабоғ, Китоб туманлари;
  • Зира: Қамаши тумани;
  • Кийик ўти: Китоб, Қамаши, Яккабоғ, Деҳқонобод туманлари;
  • Мойчечак: Қарши, Шаҳрисабз, Қамаши туманлари;
  • Наъматак: Китоб, Қамаши, Яккабоғ, Деҳқонобод, Шаҳрисабз туманлари;
  • Ошқовоқ: Нишон, Косон, Муборак, Касби туманлари;
  • Исириқ: Ғузор, Нишон, Косон, Муборак, Касби туманлари;
  • Стевия: барча туманлар.

Маълумот ўрнида: 2022 йил ҳозирги давргача Ҳиндистонга 2,7 млн. долларлик доривор ўсимликлар (каврак) экспорти амалга оширилган.