Жорий йилнинг сентябрь куни Россия Федерацияси Рязань шаҳрида
“VI Халқаро бизнес кунлари“ форуми бўлиб ўтди.
Форумда Қашқадарё вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасидан Шахриёр Ҳамзаев
Қашқадарё вилоятининг инвестицион салоҳиятини ёритиб берди, вилоятга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ва икки томонлама ўзаро савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, ишбилармон доиралар вакиллари билан инвестициявий ва савдо-иқтисодий шартномалар тузиш, икки ҳудуд ўртасидаги экспорт-импортни ривожлантириш борасида нутқ сўзлади.