07 Avg 2023

КАСБИ ТУМАНИДА ЯНГИ ТИКУВЧИЛИК ФАБРИКАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛАДИ

Касби туманида “Naxshab tex Group” МЧЖ томонидан умумий қиймати 22.3 млрд. сўмлик тикувчилик фабрикаси ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Жорий йилнинг август ойида ишга тушиши кутилаётган корхона қурилишининг якуний жараёнлари билан вилоят ҳокими Муротжон Азимов танишди.

Корхона ишга тушиши муносабати билан 600 нафар янги иш ўринлари яратилади. Корхонада “Sulton” бренди остида тайёр кийим-кечак маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ҳамда август ойида 10 млн. долларлик тайёр маҳсулот хорижга экспорт қилиниши режалаштирилмоқда. Фабриканинг асосий экспорт йўналиши Туркия, Болгария, Россия ва Украина давлатларидир.