Қамаши туманининг Гулистон МФЙ да биринчи ун ишлаб чиқариш корхонаси фойдаланишга топиширилди. Унда туман ҳокими, нуронийлар ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
“Бўритош ая” фермер хўжалиги томонидан ишга туширилган мазкур корхонанинг умумий қиймати 6 млрд. сўмни ташкил этади. Корхонага Туркиядан замонавий ва электр тежамкор технологиялар олиб келиб ўрнатилди.
Корхонада йилига 10 минг тоннагача ун ва ун маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда. Корхона ишга тушиши муносабати билан 20 нафар янги иш ўринлари яратилди.