25 May 2023

ҚАМАШИ ТУМАНИДА ЧОРВАЧИЛИК КОМПЛЕКСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Қамаши туманида “Қамаши текстиль” МЧЖ томонидан умумий қиймати 24 млрд. сўмлик “Чорвачилик комплекси” ташкил этилди. Комплексга жорий йилнинг февраль-март ойларида Латвиядан 122 бош қорамол келтирилди.

Йил якунига қадар қорамол сони 500 бошга етказилиши режалаштирилмоқда. Корхона тўлиқ ишга тушгач йилига 3,5 млрд. сўмлик гўшт маҳсулотлари етиштирилиши режалаштирилмоқда. Комплекс ишга тушиши муносабати билан 10 нафар янги иш ўринлари яратилди.