
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети, Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси ва вилоятдаги юридик техникумлар ҳамкорлигида “Инвестиция фаолиятининг халқаро ҳуқуқий кафолатлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Тадбирда хорижий экспертлар, етакчи олимлар, маҳаллий ҳуқуқшунослар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, мустақил изланувчилар, ОТМлар ва вилоятлардаги юридик техникум ўқувчи ҳамда ўқитувчилари иштирок этди.

Ўзбекистоннинг инвестиция соҳасидаги халқаро ҳамкорлик масалалари, унинг ҳуқуқий асослари илмий-амалий жиҳатдан муҳокама этилди. Хусусан, тадбир давомида Тошкент давлат юридик университети бизнес ҳуқуқи кафедрасининг катта ўқитувчиси Аскар Жуманов, халқаро хусусий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси – халқаро эксперт Аллаҳ Ракҳа Наэм, хорижий эксперт – Самет Татар ҳамда Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Жаҳонгир Зоҳидов ва бошқалар ўз маърузалари билан иштирок этди.
Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги юридик техникум ўқувчилари Халқаро доирада инвестиция фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳуқуқий ҳужжатлар таснифи ва моҳияти билан таништирилди. Шунингдек, инвестиция соҳасида ривожланган давлатлар билан ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари ва кафолатлари, хорижий инвестицияларни жалб этишнинг ҳуқуқий асослари, маҳаллий инвесторлар ва чет-эл инвесторлари фаолиятини мамлакатимизда янада ривожлантириш истиқболларини таҳлил қилиш, муаммо-ечимларини аниқлаш масалалари ҳақида батафсил маълумот берилди.