07 Apr 2023

ХИТОЙНИНГ ЙИРИК КОМПАНИЯСИ БИЛАН МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

Жорий йилнинг 4 апрель куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон-Хитой” бизнес форуми доирасида Хитойнинг металларни каррозияга учрашини олдини олиш бўйича йирик компанияси “Zhejiang Yuxi Corrosion Control” раҳбари Оу Шуҳуи ва Қарши шаҳар ҳокимлиги ўртасида Қарши шаҳрида Ўрта Осиё давлатлари учун каррозия назорати маркази ташкил этиш ва зарурий профилактик маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан англашув Меморандуми имзоланди.

Компания раҳбари жорий йилнинг май ойида Қашқадарё вилоятига ташриф буюриши ва лойиҳани амалга ошириш юзасидан дастлабки ишларни бошлашни режалаштирмоқда.

Маълумот ўрнида, “Zhejiang Yuxi Corrosion Control” компанияси металларни каррозияга учрашини олдини олиш бўйича нафақат Хитойда, балки Дунё миқёсида фаолият олиб боради. Компаниянинг АҚШ. Бирлашган Қироллик, Саудия Арабистони ва Сингапурда ҳам филиаллари фаолият кўрсатиб келмоқда.