23 Fev 2023

ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ҚУЁШ ФОТОЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИНИ ҚУРАДИ

Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 2000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича Хитойнинг “CEEC ENERGY CHINA” компанияси билан англашув меморандуми имзоланди.

Унга кўра, Хитой компанияси томонидан жами 2 млрд. доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар киритилади.

Қуёш фотоэлектр станцияларининг илк қувватлари шу йил якунига қадар (2024 йилда тўлиқ) ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

Натижада, йилига 5,2 млрд. кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 1,4 млрд. куб метр табиий газ тежалишига эришилиши кутилмоқда.