21 Fev 2023

ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИДА ЯПОНИЯ ТАДБИРКОРЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

Аввал хабар берганимиздек, Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги делегацияси 2022 йилнинг 12-17 декабрь кунлари Япония давлатига хизмат сафарида бўлиб, Япониядаги қуёш панеллари ишлаб чиқарувчи “YBM Japan Co.Ltd” компанияси раҳбарияти билан ҳамкорлик юзасидан музокара ўтказилган.

“YBM Japan Co.Ltd” команияси раҳбари С.Ешикава Қашқадарёга ташриф буюрди. Ташриф давомида томонлар ўртасида ҳамкорлик юзасидан музокара бўлиб ўтди.

Унга кўра, “YBM Japan Co.Ltd” компанияси билан Шаҳрисабз туманида қуёш панеллари ишлаб чиқариш ва тумандаги аҳоли, давлат ва тадбиркорлик объектларини сифатли қуёш панеллари билан таъминлаш юзасидан икки томонлама меморандум имзоланди.