20 Fev 2023

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ МАДАНИЯТ ВА ТАРИХ МУЗЕЙИ ХИТОЙДАГИ “ҚИРОЛ НАНЮЭ” МУЗЕЙИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ.

Ўзбекистон Бош консули Гуандун провинциясининг йирик музейларидан бири – “Қирол Нанюэ” музейи директори Ли Минюн билан музокара ўтказди. Музокарада маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида Ўзбекистон ҳудудлари билан икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди ҳамда Қашқадарё вилоятининг маданият ва тарих музейи билан ўзаро маданий ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан дастлабки келишувга эришилди. Шу билан бирга, “Қирол Нанюэ” музейи ва Қашқадарё вилоятининг маданият ва тарих музейларида ўзаро ҳамкорликда кўргазмалар ташкил этиш, тажриба алмашиш, ўқув-тренинг ва семинарлар уюштириш ҳамда хитойлик сайёҳларни мамлакатимизга жалб қилишга йўналтирилган ишлар кўламларини кенгайтиришга хизмат қиладиган бир неча масалалар юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.