Жорий йилнинг 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023-2025 йилларда Қашқадарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-44-сон Қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2023-2024 йилларда Қашқадарё вилоятида 7 та янги Кичик саноат зоналари ташкил этилади.
Хусусан,
Деҳқонобод тумани “Бешбулоқ” МФЙ ҳудудида – 1,0 га ер майдонида жами 9 та лот;
Қамаши тумани “Манғит” МФЙ ҳудудида – 1,0 га ер майдонида жами 9 та лот;
Кўкдала тумани “Олтин дала” МФЙ ҳудудида – 15,0 га ер майдонида жами 87 та лот;
Шаҳрисабз тумани “Шаматон” МФй ҳудудида – 11,0 га ер майдонида жами 52 та лот;
Нишон тумани “Нурчи” МФй ҳудудида – 1,5 га ер майдонида жами 12 та лот;
Қарши тумани “Янгибоғ” МФЙ ҳудудида – 2,1 га ер майдонида жами 20 та лот, “Кўчкак” МФЙ ҳудудида – 1,0 га ер майдонида жами 10 та лот;
Ғузор тумани “Қоракўл” МФЙ ҳудудида – 1,0 га ер майдонида жами 9 та лотларга эга Кичик саноат зоналари ташкил этилади.
Кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси хусусан, автомобиль йўли, ичимлик ва оқова суви, электр энергияси билан тўлиқ таъминланиши ҳамда лотлар e-auksion онлайн савдо платформасида сотувга чиқарилиши белгиланган.