Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ имтиёзлари берилиши белгиланган.
Бунда иштирокчилар фойда солиғини тўлашдан ўзи киритган инвестициялар ҳажмига қараб қуйидаги муддатларда озод қилинади:
3 млн. доллардан – 5 млн. долларгача инвестиция учун – 3 йил;
5 млн. доллардан – 15 млн. долларгача инвестиция учун – 5 йил;
15 млн. доллар ва ундан кўп инвестициялар учун –10 йил.
(Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 68-боб, 473-моддаси)