01 Fev 2023

АВСТРИЯНИНГ “LASSERBERGER GROUP” КОМПАНИЯСИ ВА ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЎРНАТИЛМОҚДА

Куни кеча, 31 январь куни вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳамда Австриянинг “LASSERBERGER Group” компанияси таъсисчиси Жосеф Лассербергер билан ҳамкорлик юзасидан музокара бўлиб ўтди.

Музокара давомида инвесторга Қашқадарё вилоятининг иқтисодий салоҳияти, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича имкониятлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Музокара сўнгида, Китоб туманида тошни қайта ишлаб, ундан бўёқ, қурилиш қоришмалари ва 200 дан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қиймати 35 млн. долларлик лойиҳани амалга ошириш юзасидан дастлабки келишувга эришилди ҳамда томонлар Англашув Меморандумини имзоладилар.

Маълумот ўрнида, “LASSERBERGER Group” компанияси 3 йўналишда: минерал хом ашёлар, сопол ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаради. Жаҳоннинг 20 дан ортиқ давлатларида (Осиё давлатлари, Хитой, Марказий ва Шарқий Европа, Россия, Қозоғистон) 80 дан зиёд заводлари мавжуд.