“USAID”нинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаела Мередит Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди.
Ташриф давомида Шаҳрисабз шаҳар “Ҳунармандлар уйи”да маҳаллий ҳунармандлар билан учрашув ўтказилди ҳамда вилоят ҳокими Муротжон Азимов билан расмий учрашувлар ўтказилиб, бир қатор лойиҳалар юзасидан музокара олиб борилди.
Учрашувда М.Мередит мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни алоҳида эътироф этиб, инсон қадри ва ижтимоий масалаларга алоҳида урғу берилганини таъкидлаб ўтди.
Тадбир сўнгида, бир қатор соҳаларда тақдим этилган лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди ва дастлабки вазифалар белгилаб олинди.