31 Yan 2023

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ВА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ШАҲРИСАБЗ ШАҲРИДА ЯНГИ ҚУРИЛАЁТГАН ИП ЙИГИРУВ ФАБРИКАСИ БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШДИ

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов ва сектор раҳбарлари Шаҳрисабз шаҳрида янги қурилаётган “Oqsaroy tekstil compakt” ип йигирув фабрикаси фаолияти билан яқиндан танишдилар.

850 та янги иш ўринлари яратилаётган мазкур фабрика цехларини айланиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифати ва самарадорлигига эътибор қаратишди.

Корхона тўлиқ ишга тушгач, ишлаб чиқариладиган тайёр ип-калава маҳсулотларини хорижга экспорт қилиш режалаштирилмоқда.