Белоруссия Республикасининг ветеринария соҳасида дори воситалари ишлаб чиқарувчи “БелВитунифарм” компанияси бош директори Сергей Большаков ташриф буюрди.
Шу куни “БелВитунифарм” корхонаси билан Қашқадарё вилоятида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан музокара бўлиб ўтди. Музокара давомида, вилоятда мавжуд уй ҳайвонлари ҳамда улар орасида тарқалиш эҳтимоли юқори бўлган касалликлар тўғрисида презентация намойиш этилди.
Келгусида Қашқадарё вилоятида уй ҳайвонларини касалликлардан ҳимоя қилувчи ва даволовчи дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.