Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиши доирасида ЖСТ билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси томонидан UNCTAD/JST Халқаро савдо маркази билан ҳамкорликда Қашқадарёда фаолият юритувчи тадбиркорларга ЖСТ доирасида қишлоқ хўжалигига бўлган талабларни таништириш бўйича халқаро эксперт С.Кисилёв иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Семинар давомида вилоятда фаолият кўрсатиб келаётган экспортерларга халқаро иқтисодий интеграция жараёнлари, жумладан ЖСТнинг Қишлоқ хўжалиги бўйича битими тўғрисида ва мазкур Ташкилотга қўшилиш афзалликлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.