19 Yan 2023

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ ВА ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

16 январь куни Қашқадарё вилояти ҳокими ва Хитой Халқ Республикасининг осма дор йўлларини барпо этишга ихтисослашган “China CAMC Engineering Co., LTD” компанияси ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди.

Икки томонлама битимга кўра, томонлар:

Китоб, Қамаши ва Шаҳрисабз туманларида замонавий осма дор йўлларини барпо этиш ва уларни биргаликда бошқариш;

Вилоятда муқобил (қуёш, шамол ва бошқалар) ва энергия тежовчи технологияларни ишлаб чиқариш;

Вилоят ҳудудида замонавий агрологистика марказларини қуриш ва томонлар учун манфаатли бўлган бошқа инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш;

Келишувларни тез фурсатда амалга ошириш ва доимий алоқа алмашиш мақсадида икки томонлама ишчи гуруҳи тузиш масалалари белгилаб олинди.