19 Yan 2023

КЎКДАЛА ТУМАНИДАГИ ЯНГИ ИШГА ТУШГАН “КЎКДАЛА ТЕКСТИЛ ГРОУП” МЧЖ КОРХОНАСИДА ТАЙЁР ТРИКОТАЖ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА

Кўкдала туманида умумий қиймати 28,0 млрд. сўмлик “Кўкдала текстил гроуп” МЧЖ 2022 йилда фойдаланишга топширилди.

Ушбу корхонада йилига 8000 дона тайёр трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, хусусан: эркаклар ва аёллар курткалари, спорт кийимлари ва футболкалар.

Корхона ишга тушиши муносабати билан 270 нафар янги иш ўринлари яратилди ва сифатли трикотаж маҳсулотлари ички бозор расталарида оммага тақдим этилмоқда.