Китоб туманида ташкил этилган “Дўстлик” саноат зонасида “Kifti-ob dori-darmon” МЧЖ томонидан “ANOR PHARM” бренди остида илк дори воситалари ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади.
Корхона 2 млрд. сўмлик Хитой фармацевтика компаниялари технологиялари билан жиҳозланган ва 11 турдаги дори-дармонлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
Хусусан:
Корисенил, Саргерин, Кальций Д3, Галогинг, Нефроруб, Магневра, Кифти Орса, Кифти Кар, Солодал препаратлари ишлаб чиқарилмоқда.
Корхона тўлиқ ҳажмда иш бошлагач, тайёр маҳсулотларнинг бир қисми қўшни Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон давлатларига экспортини амалга ошириш режалаштирилмоқда.