16 Noy 2022

ЎЗБЕКИСТОН ВА АҚШ ЎРТАСИДА ТАЪЛИМ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА

Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти (Ўзбекистон) ва The National Renewable Energy Laboratory (АҚШ) ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.

Қашқадарё вилояти Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамкорлигида вилоятда муқобил энергетика соҳасида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни АҚШнинг қайта тикланадиган энергия миллий лабораторияси (NREL)нинг тармоқлар интеграцияси бўйича мутахассиси Илья Черняховский ва Қарши муҳандислик-иқтисодиёти институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ғуломжон Узоқов, Қашқадарё вилояти Инновацион ривожланиш бошқармаси ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) вакиллари иштирокида видеоконференц алоқа орқали музокара ўтказилди.

Унга кўра, томонлар ўзаро ўқув курслар, талабалар ва ўқитувчилар учун алмашинув дастурлари ташкил этиш ва ҚарМИИ қошидаги муқобил энергия манбалари “Илмий-инновацион полигони” базасини мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга келишиб олдилар.