Яратилаётган ҳар 10 гк ер майдонидаги доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларини суғориш ишлари учун ҳар бир метр учун 600 минг сўмдан, аммо 120 млн. сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия ажратилади.
Шунингдек, 2022 йил 1 июндан бошлаб фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот етиштирувчиларга – доривор ўсимликларни етиштириш учун йиллик 14 % (шундан 2 %и банк маржаси) ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга кредитлар ажратилади.
Доривор ўсимликларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга – етиштирилган маҳсулотни харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун йиллик 14 % (шундан 2 %и банк маржаси) ставкада 12 ойлик “револьвер” кредитлар ажратилади.
Белгиланишича, 2025 йил 1 январга қадар доривор ўсимликларни етиштиришдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 80 %ини ташкил этадиган тадбиркорлик субъектларидан олинадиган ер солиғи, фойда солиғи ва мол-мулк солиғи ставкалари 50 % га камайтирилади.
Доривор ўсимликлар хомашёсидан биологик фаол қўшимчалар, эссенциялар ва экстрактлар ишлаб чиқарувчилар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган бир қатор асбоб-ускуналар ва биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар, қадоқлаш материаллари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича 2025 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинади.