26 Dek 2022

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ СОВРИНИ УЧУН ТАШКИЛ ҚИЛИНГАН “ИСТИҚБОЛЛИ IT-ЛОЙИҲАЛАР” (IDEATHON) КЎРИК ТАНЛОВИНИНГ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 24 декабрь куни Қарши шаҳридаги “IT Park”да Илк маротаба ўтказилаётган Истиқболли IТ лойиҳалар вилоят ҳокими кубоги (IDEATHON) кўрик танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни очиб берар экан, вилоят ҳокими Муротжон Азимов: “Вилоятимизда “IT” соҳасида 15 та туман-шаҳарда Рақамли технологиялар ўқув марказлари фаолияти йўлга қўйилиб, энг чекка туманларда яшовчи ёшларнинг ҳам IТ соҳасида билим олишлари учун имконият яратилди”, – дея таъкидлади.

Ушбу кўрик танлов Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси, Вилоят инновациясини ривожлантириш бошқармаси, IT PARK ва IT CITY ACADEMY билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Танловда жами 212 нафар иқтидорли ёшларнинг ишланмаларидан 100 нафари танлаб олинди ва иштирокчилар ўзаро жамоаларга бўлинган ҳолда, ўз ишланма ва лойиҳаларини тақдим этдилар ва танлов ғолиблари аниқланди.