26 Dek 2022

ИЛК МАРОТАБА ЎТКАЗИЛАЁТГАН ИСТИҚБОЛЛИ IТ ЛОЙИҲАЛАР ВИЛОЯТ ҲОКИМИ КУБОГИ (IDEATHON) КЎРИК ТАНЛОВИНИНГ ҒОЛИБ ВА СОВРИНДОРЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Жорий йилнинг 11-30 ноябрь кунлари давомида кўрик танловга аризалар тўлиқ онлайн шаклда қабул қилиниб, рўйхатдан ўтган 212 та аризаларнинг низом талабларига мос келадиган 100 таси танлаб олинди.

Танловга старт берилгач, жорий йилнинг 12-14 декабрь кунлари 100 нафар иштирокчидан иборат 55 та жамоалар сунъий интеллект, тиббиёт, энергетика, таълим ва бошқа йўналишларда ўз лойиҳалари билан иштирок этдилар.

Кўрик танлов якунида Ҳакамлар хайъати томонидан бир овоздан ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Хусусан,

1-ўрин, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Қарши филиали талабаларидан иборат “Fenix” жамоаси аъзоларига “Сунъий интеллект ёрдамида инсонларни ортиқча вазндан озод қилиш учун алоҳида тайёргарлик машқларини ишлаб чиқиш ва назорат қилиш учун мослаштирилган “GiFitai” тизими учун;

2-ўрин, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти талабаларидан иборат “Remobile” жамоаси аъзоларига “Ҳозирги кунда долзарб бўлган энергия тақчиллигида аҳоли хонадонлари ва истемолчилар учун муқобил энергиядан фойдаланиб, арзон нархларда автоматлаштирилган қурилмаларни ишлатган ҳолда фойдаланиш ҳамда жараённи мобил қурилма орқали кузатиб бориш” имкониятини берувчи “Яшил энергетика” тизими учун;

3-ўрин, “IT-city” Akademiyaсининг тингловчиларидан иборат
“Javohir Group” жамоаси аъзоларига “Соғлиқни сақлаш тизими бўйича масофадан туриб навбатга ёзилиш “Он-лайн навбат” тизими учун муносиб топилди.