Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан бўлажак инвесторлар ва ишбилармон доиралар вакилларига инвестиция қарорларини қабул қилиш учун инглиз, рус ва япон тилларида барча керакли маълумотларни тақдим этишга мўлжалланган Ўзбекистоннинг инвестициялар бўйича қўлланмаси “https://mift.uz/en/investp” саҳифасида эълон қилинди.
Қўлланмада истиқболли инвесторлар ва ишбилармон доиралар вакиллари учун мамлакатимизда сўнги йилларда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, иқтисодиётнинг турли тармоқларида тадбиркорлик имкониятлари, очиқликни қўллаб-қувватлаш ва сармоявий муҳитни яхшилаш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар ҳақида долзарб ва кенг қамровли маълумотлар ўрин олган.
Қўлланма Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JISA) техник ва молиявий кўмаги, шунингдек PricewaterhouseCoopers (PwC) компаниясининг консалтинг кўмагида яратилган.