Аввал хабар берганимиздек, Шаҳрисабз ва Китоб туманлари ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация айни пайтда Японияда бўлиб турибди.
Куни кеча, ташриф давомида Япониядаги Ўзбекистон элчихонаси биносида “ECOTEX” ва “Yachio engineering” компаниялари билан инвестиция ва экспорт масалаларида музокаралар олиб борилди.
Шу билан бирга, Шаҳрисабз шаҳрида Япониянинг йирик салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхонаси билан келгусида ҳамкорликни йўлга қўйилиши юзасидан томонларнинг таклиф ва фикрлари кўриб чикилди.