17 Dek 2022

РЕСПУБЛИКАМИЗДА ПИЛЛА ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ҚАЙСИ ҲУДУДЛАР ЕТАКЧИ ЭКАНЛИГИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида республика бўйича жами 24,2 минг тонна пилла хом-ашёси тайёрланган ва бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,4 %га ошган.

Шунингдек, жорий йилдаги хом-ашё ҳажмини ҳудудлар кесимида энг кўп етиштирган вилоятлар:

— Самарқанд вилояти – 3 122,6 тонна
— Андижон вилояти – 3 115,2 тонна
— Бухоро вилояти – 2 574,4 тонна
— Қашқадарё вилояти – 2 295,8 тонна ипак тола учун пилла тайёрлаган ва етакчилик қилган.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг сентябрь ойида Касби туманида “KASBI SILK” МЧЖ ва Китоб туманида “KITOB SILKWORM EGGS” МЧЖ корхоналари фойдаланишга топширилган.

2022 йил ҳозирги вақтгача, Қашқадарё вилояти Хитой, Тожикистон, Ҳиндистон ва Въетнамга жами 7,8 млн. долларлик ипак тола экспортини амалга оширган.