Жорий йилнинг 11-16 декабрь кунларида Қашқадарё вилояти ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация Туркияда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш юзасидан хизмат сафарида бўлиб, 14 декабрь куни Туркиянинг кафель ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Kutahya seramik” корхонаси билан музокара ўтказилди. Музокарада корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳияти ўрганилди ва келгусида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилди.
Унга кўра, корхона вакиллари 2023 йилнинг март ойида Қашқадарё вилоятига ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан ташрифини амалга оширишни режалаштираётганини билдирди.